13:30 / 10.08.2019
3 508

Тошкентда «Gastro Bazaar—2019» I халқаро гастрономик туризм фестивали бошланди (фото)

Тошкентда «Gastro Bazaar—2019» I халқаро гастрономик туризм фестивали бошланди (фото)
Туризмни ривожлантириш қўмитаси Сайлгоҳ кўчасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда «Gastro Bazaar—2019» биринчи халқаро гастрономик фестивалига старт берди. Бу ҳақда қўмита матубот хизмати хабар берди.

Тадбирни Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Абдулазиз Оққулов ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Элбек Шукуров очиб берди. Шунингдек, тантанали очилиш маросимида UNWTO, ICCA, Туркия Ошпазлар уюшмаси ҳамда Туркия Гастрономик академиясидан таклиф қилинган халқаро экспертлар ҳам иштирок этди.

«Ҳудудларнинг туристик жозибадорлигини оширишга имконият яратиб бериш олдимиздаги муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Ривожланган давлатлар тажрибасига қарайдиган бўлсак, гастрономия ва туризм ўртасидаги алоқалар сайёҳлар оқимини кўпайтириш ҳамда уларнинг сафар кунларини узайтиришга ёрдам беради», — деди Абдулазиз Оққулов.

11 августга қадар давом этадиган тадбир Ўзбекистоннинг халқаро даражадаги гастрономик салоҳиятини ошириш ва мамлакат туристик брендини танитиш йўлида хизмат қилади.

Бугун, 10 август куни Сайлгоҳ кўчасида миллий ва жаҳон ошхоналарининг маҳорат дарслари, ошпазлар беллашувлари, кўнгилочар тадбирлар намойиши кутилмоқда. Шу билан бирга, Туризмни ривожлантириш қўмитаси томонидан эълон қилинган ҳудудларнинг туризм логотиплари бўйича танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда «Gastro Bazaar—2019» I халқаро гастрономик туризм фестивали бошланди (фото)