20:23 / 02.09.2019
5 237

Деҳқонобод тумани ҳокимига полковник унвони топширилди

Деҳқонобод тумани ҳокимига полковник унвони топширилди
Зоир Алиқулов полковник унвони билан тақдирланмоқда.
Фото: Қашқадарё вилояти ИИБ

Қашқадарёда 2 сентябрь куни ўтказилган вилоят ИИБ тизимда фаолият юритувчи ходимларни тақдирлаш маросимида Деҳқонобод тумани ҳокими Зоир Алиқуловга полковник унвони топширилди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар бермоқда.

Тадбирда сўз олган вилоят ИИБ бошлиғи Дилшод Турсунбоев 2 нафар ходими — подполковник Зоир Алиқулов ҳамда подполковник Фурқат Ражабовларга Ички ишлар вазирининг 2019 йил 30 август кунидаги буйруғига кўра полковник унвони берилганини маълум қилган.

Дилшод Турсунбоевнинг айтишича, республика миқёсида 9 нафар ИИБ ходими полковник унвонига муносиб кўрилган. Шундан 2 нафари Қашқадарё вилоят ИИБ тизимида фаолият юритувчи ходимлар ҳисобланади.

Шунингдек, вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган Президент фармонига мувофиқ мукофотланган қашқадарёликларни тақдирлаш маросимида Зоир Алиқуловга «Содиқ хизматлари учун» медали топширилди.

Зоир Алиқулов «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланмоқда.
Фото: «Дарё»

— Бугунги кун мен учун жудаям қадрли бўлди. Боиси, бугун туман ҳокими сифатида Президентимиз эътирофига сазовор бўлиш баробарида, Ички ишлар вазирлиги томонидан полковник унвонига ҳам муносиб кўрилдим, — дейди Деҳқонобод тумани ҳокими Зоир Алиқулов. — Демакки, бу менга янаям масъулият юклайди. Бундан кейин икки карра кўп ишлашим, ишончни оқлашим керак.

Маълумот учун, Зоир Алиқулов туман ҳокимлигига қадар вилоят ИИБ тизимида фаолият олиб борган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Деҳқонобод тумани ҳокимига полковник унвони топширилди