10:20 / 07.09.2019
4 581

Кийик овига чиққан браконерлар инспекторларнинг машинасига қарата ўқ узди (фото, видео)

Кийик овига чиққан браконерлар инспекторларнинг машинасига қарата ўқ узди (фото, видео)
Мўйноқ тумани ҳудудида браконерлар Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси инспекторларига ҳужум қилди. Бу ҳақда «Дарё»га қўмита мутасаддиси маълум қилди.

Инспекторларга қарата узилган ўқлар улар минган автомашинанинг 10 та жойига тегган. Кишилар омон қолган.

Таъкидланишича, ноқонуний овчилар 4-5 кишидан иборат бўлиб, уларга ўрмон хўжалиги ходими ҳам ҳамроҳлик қилган.

Овчиларнинг кийик овлашга чиққанлиги айтилмоқда.

— Кеча бизга қораўзаклик ноқонуний овчилар кийик овлашга чиққан, деган сигнал бўлган эди. Улар машинасида кийик бўлганлиги учун қўлга тушмасликка ҳаракат қилиб қочган ва инспекторларнинг автомашинасига қарата ўқ узган. Ўқлар автомобилнинг радиатори ва капотига тегиб, юра олмай қолган, — дейди исми-шарифини очиқламаган мутасадди.

Айни пайтда браконерлар қўлга олинган ва Қораўзак тумани ички ишлар бўлимида сақланмоқда.
Ҳозирча Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматидан бу тўғрисида маълумот олишнинг иложи бўлмади.

Маълумотларга кўра, браконерлар 20 бош кийикни отиб ўлдирган.

Опубликовано Наргис Косимовой Пятница, 6 сентября 2019 г.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кийик овига чиққан браконерлар инспекторларнинг машинасига қарата ўқ узди (фото, видео)