Муфтий Усмонхон Алимов лавозимидан озод этилди

  • 10 сентябрь 2019, 20:07
  • 1 469
  • Жамият
  • Муфтий Усмонхон Алимов лавозимидан озод этилди
    Фото: Халқаро пресс клуб
    Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган. Бу ҳақда «Azon.uz» ўз манбасига асосланиб хабар берди.

    «Муфтий Усмонхон Алимов, бугун Ўзбекистон халқаро Ислом академиясида Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, унинг вилоят вакилликлари ходимлари, Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти иштирокида ўтказилаётган мажлисда ишдан олинган» дейилади хабарда.

    Шунингдек, манбаларнинг хабар беришича, ҳозирда Тошкент вилояти бош имом-хатиби лавозимида ишлаб турган Хайруллоҳ домла Турматов муфтий этиб тайинланган.

    Бундан аввалроқ, ушбу мажлис ҳақида ижтимоий тармоқларда турли хил маълумотлар тарқатилган эди. Хусусан, мажлисга чақирилган Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоят вакилликлари ходимларининг харажатлари аҳоли томонидан «Вақф» фондига эҳсон қилинган пуллардан тўлаб берилгани ҳақидаги хабар турли мунозараларни келтириб чиқарди. Лекин ушбу мажлис ва мажлисга келган вакиллик ходимларининг харажатлари ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳам, Вақф фонди ҳам доимгидай жимлик сақламоқда.

    Усмонхон Алимов – 1950 йили Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида туғилган. Бухородаги «Мир Араб» мадрасаси ва Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом олий маъҳадида таҳсил олган. Узоқ йиллар давомида Самарқанд вилоятидаги «Имом Бухорий» жоме масжидида имом-хатиб бўлиб ишлаган. 2000–2006 йиллари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилоятидаги вакили бўлиб хизмат қилди. 2006 йил 8 августда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий этиб сайланган эди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Муфтий Усмонхон Алимов лавозимидан озод этилди