«Халқ банки» Бўка филиали бошқарувчисининг биринчи ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

1 дақиқа ўқиш3.5K
«Халқ банки» Бўка филиали бошқарувчисининг биринчи ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Департаментнинг Бўка тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан текшириш ўтказилган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.

Унда АТ “Халқ банки” Бўка филиали бошқарувчисининг 1-ўринбосари З.Х. тумандаги “М-Б” деҳқон хўжалигига тегишли бўлган муҳр, штамп ва бошқа ҳужжатларини алдов йўли билан қўлга киритиб, акаси В.Х. билан олдиндан тил бириктириб, сохта шартномалар тузиб ва банк ҳужжатларини сохталаштириб, жами 7 млрд. 1 млн. сўм товар айланмасини амалга ошириб, 1 млрд. 3 млн. сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги аниқланган.

Шунингдек, З.Х. мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, онаси ва амакиси номига 15 млн. сўмдан жами 30 млн. сўм имтиёзли кредит расмийлаштириб, мазкур пул маблағларини “М-Б” деҳқон хўжалиги ҳисоб-рақамига ўтказиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Бундан ташқари, З.Х. ва бошқалар 317,7 млн. сўм пул маблағларини молиявий ёрдам сифатида турли хўжалик юритувчи субъектларга ўтказиб нақдлаштириб олганлиги, АТ “Халқ банки”нинг лотереяларини олиш учун “М-Б” деҳқон хўжалиги ҳисобидан 141,4 млн. сўмни ўтказиб, лотереяларни бозорларда нақд пулга сотганлиги аниқланиб, жами 459,1 млн. сўм нақд пул маблағларини банк муассасасига топширмасдан, автомашина сотиб олиш учун олинган кредит тўловларини тўлашга ва турар жой сотиб олишга сарфлаб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштирганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан З.Х. ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси, 168-моддаси, 179-моддаси, 209-моддаси ва 243-моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?