08:43 / 18.10.2019
3 908

«Ўзстандарт» «Боржоми» минерал сувининг тегишли талабларга жавоб бермаслигини аниқлади

«Ўзстандарт» «Боржоми» минерал сувининг тегишли талабларга жавоб бермаслигини аниқлади
Фото: «ТАСС»
Жорий йилнинг 8 ойи давомида импорт маҳсулотларини сертификатлаштириш жараёнида қиймати жами 2,9 миллиард сўмлик 14 турдаги маҳсулотнинг 20 ҳолат юзасидан меъёрларга номувофиқлиги аниқланди, деб хабар бермоқда Daryo.uz ашри.

Бу ҳақда 15 октябрь, сешанба куни «Ўзстандарт» агентлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилган.

Бунда маҳсулотлар қаторида консерваланган нўхат, нок шарбати, автомобиль шиналари, палма ёғи, газ баллонлари ва бошқалар бор.

2019 йилда, шунингдек, Хитойдан келтирилган ўйинчоқлар, Россиядан келтирилган сирка, Қирғизистондан келтирилган томат кетчупи, Грузиядан келтирилган «Боржоми» минерал суви, Канададан келтирилган товуқ сосискалари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланган.

Агентлик вакилларининг таъкидлашича, «Боржоми» суви билан боғлиқ ҳолатда унинг минералланганлик (K, Nа) ва перганмагатнинг оксидланиш даражаси стандарт талабларига жавоб бермайди.

Шунингдек, қўшимча қилинишича, маҳаллий маҳсулотлар орасида ҳам, хусусан, болалар пояфзали, болалар ўйинчоқлари, колбаса, пишлоқлар ва музқаймоқлар орасида номувофиқлик ҳолатлари кўп учрайди.

Ҳозирда маҳсулотларнинг божхона постига келишидан олдин уларнинг мувофиқлигини баҳолаш тартиби ишлаб чиқилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ўзстандарт» «Боржоми» минерал сувининг тегишли талабларга жавоб бермаслигини аниқлади