07:38 / 23.10.2019
3 677

Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов: «Ҳар бир инвесторга ўзим кафил бўляпман»

Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов: «Ҳар бир инвесторга ўзим кафил бўляпман»
Фото: Рустам Эшонов / «Дарё»
Туркиялик ишбилармонларга аввал қўйилган тўсиқлар туфайли улар орасида Ўзбекистонга қайтиб келмайдиган бўлиб кетганлари ҳам бор. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов 19 октябрь куни Open Andijan халқаро инвестиция форуми доирасида ОАВ вакиллари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.

Анжуманда журналистлардан бири Андижон вилоятида инвесторлар эмин-эркин фаолият юритиши учун қандай кафолат борлиги ҳақида вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновга савол билан мурожаат қилди.

Саволга жавоб бераркан, ҳоким илгари туркиялик кўплаб тадбирокорлар Тошкентда ҳам, вилоятларда ҳам ишни юргиза олмай, «булар ёлғончи, алдайди, Ўзбекистонга қайтиб кирмайман», деб кетганини эслатди.

«Хорижлик тадбиркорлар Ўзбекистонга инвестиция киритишга ўйланяпти. Президент жуда кўп шароит яратиб бермоқда, лекин борсамми-бормасамми деб, ишонмай турганлар кўп. Шу боис, Президентнинг вилоятдаги вакили сифатида ўзимиз инвесторларга кафил бўляпмиз», — деди Андижон вилояти ҳокими.

«Авваллари ҳокимларнинг асосий вақти қишлоқ хўжалиги билан ўтарди. Кластер тизими жорий этилгач, пахта ҳам бир йўсинга тушди. Тарихда бўлмаган — 29 кунда пахта режасини бажардик. Энди ҳафтанинг уч кунида маҳаллий тадбиркорми, хорижий инвесторми, фарқи йўқ, ҳар бири билан учрашиб, муаммоларини ечишга ҳаракат қиляпмиз», — деди ҳоким Абдураҳмонов.

«Қандай масаласи бўлса, елкамга олиб, 50 минг долларлик лойиҳа олиб кираётган бўлса ҳам, ўзим кафил бўляпман. Албатта, қонуний йўл билан. Ҳали: ‘Ҳамма жой тозаланиб кетди’, деб айтолмайман. Тамагирлик ҳолатлари бўлмаслиги ва бошқа турли муаммоларнинг олдини олиш учун инвесторлар билан шахсам ўзим учрашяпман», — деди ҳоким.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов: «Ҳар бир инвесторга ўзим кафил бўляпман»