10:00 / 27.10.2019
3 685

Зеленскийнинг қиёфадоши Украина президентидан нима ҳақида сўрашини айтди

Зеленскийнинг қиёфадоши Украина президентидан нима ҳақида сўрашини айтди
Фото: Reuters/YouTube
Россиянинг НТВ телеканалидаги “Центральное телевидение" дастурига Украина президенти Владимир Зеленскийнинг қиёфадоши Умид Исабоев таклиф қилинди ва ундан агар имкон бўлганда, Зеленскийга қандай савол берган бўлиши ҳақида сўралди.

Исабоев ўз қиёфадошидан нима учун ўзига ўхшашлиги ҳақида сўрашини айтган.
“Нима учун сиз менга ўхшайсиз?”, деб айтди Исабоев.

Исабоевнинг тан олишича, у Зеленский президент бўлгандагина унга ўхшашлигини билган. Унинг таъкидлашича, у билан Зеленскийга ўхшашлиги сабабли тез-тез суратга тушишни сўраб туришади.

Аввалроқ “Россия 1” телеканали эфирида Зеленскийнинг қиёфадоши Умид Исабоев ҳақида лавҳа намойиш қилинганди. Автомобил бўёқчиси бўлиб ишлайдиган ўзбекистонлик Умид зарур бўлса Зеленскийнинг ўрнини саҳнада эгаллашга тайёрлигини, бироқ “чўчқа гўштини ейиш керак бўлган” саҳналарда суратга тушмаслигини айтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Зеленскийнинг қиёфадоши Украина президентидан нима ҳақида сўрашини айтди