00:15 / 02.11.2019
9 478

Севиб қолиш инсон учун қанчалик фойдали эканини биласизми?

Севиб қолиш инсон учун қанчалик фойдали эканини биласизми?
Инсон мавжуд экан, у севади, севилади, у туфайли ёки бахтга эришади ёки қаттиқ азоб чекади. Хўш, нега бу туйғу инсонга бу қадар кучли таъсир қилади?
Агар дунёда севги бўлмаса, эҳтимол, Ер сайёрамиз айланишдан тўхтармиди?!

Бир файласуф айтган эди:"Агар сиз ҳеч қачон севги азобини тотмаган бўлсангиз, ё ўта бахтлисиз ё ўта ёлғизсиз!" Илм-фан жиҳатидан қаралса, олимлар назарида севги ҳам бир биологик ёки психологик жараёндир. Илм-фан унинг сеҳрли ва ғойибона кучини фактлар билан исботлаб беради. Қуйида севги-муҳаббат билан боғлиқ бир нечта қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз:

1. Ер юзида жуфтига садоқатли мавжудотлар фақатгина инсонлар эмас, бўрилар, оққушлар, гиббонлар (маймун тури), қора тасқара (қуш номи), албатросслар ва ҳаттоки термитлар (чумоли тури) ҳам бир умр битта жуфти билан яшайди.
2. Агарда сиз бирор кишида яхши таассурот қолдиришни хоҳласангиз, дастлабки тўрт дақиқа сизнинг тақдирингизни ҳал қилади. Айтишларича бу жараёнда сизнинг гапларингизнинг маъноси, овоз тони ва унинг тезлиги катта аҳамият касб этар экан.

3. Иккита ошиқ-маъшуқлар бир-бирининг кўзларига қараса, уларнинг юрак уришлари бир-бирига сезилар экан. Баъзи тадқиқотлар ғайриоддий далилларни тақдим этди: севишганлар бир-бирларининг кўзларига узоғи билан уч дақиқа тикилиб туришса, уларнинг юрак уриш тезлиги бир хил бўлиб қолар экан.
4. Севги инсонга кокаин моддаси каби неурологик таъсир этар экан. Кимнидир яхши кўрган инсон худди гиёҳванд модда истеъмол қилгандек енгил бўлади, чунки иккала ҳолатда ҳам эйфория туйғуси юзага келади. Эйфория миянинг ўн икки соҳасига бараварига таъсир қилиш кучига эгадир.

5. Маълумотларга қараганда, севган инсонини бағрига босиш табиий оғриқ қолдирувчи воситадир. Инсон севган кишисини қучоқлаганда севги гармони деб аталувчи "окситоцин" гармони ишлаб чиқарилади. Гармон мияда, тухумдонларда ва моякларда ишлаб чиқарилади, айнан окситоцин гармони бош оғриғига сезиларли даражада таъсир этиши исботланган. Бу усул кимёвий дориларни истеъмол қилгандан кўра анча хавфсиздир.
6. Текширувларга кўра, ҳатто инсон севган кишисининг расмига қараб турса ҳам танасидаги оғриқлар камаяр экан. Бу усул бир қанча беморларда яхши натижа берган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Севиб қолиш инсон учун қанчалик фойдали эканини биласизми?