20:05 / 10.11.2019
5 399

Сирға тақадиган эркаклар ҳақида...

Сирға тақадиган эркаклар ҳақида...
Жамиятимизда аёлларнинг сирға тақиши табиий ҳолат ҳисобланади. Бироқ баъзан эркакларнинг ҳам сирға таққанига кўзимиз тушиб қолади. Бу ҳолат бир неча йил олдин ғалати кўринсада, бугунги кунда одат тусига кириб қолмоқда. Хўш, нега эркаклар сирға тақар экан? Бу уятлими ёки уларга ҳам сирға тақиш мумкинми аслида?

Аксариятимизни тилимиз билан айтганда, бу инсоннинг ғашига тегиши мумкин, лекин далилларга таянадиган бўлсак, эркакларнинг ушбу одати тарихий, маданий ва ижтимоий асосга эга. Қадимги қўлёзмаларда келтирилган ёзма манбаларга таянадиган бўлсак, узоқ ўтмишда ҳам эркаклар спорт сирғалари тақишгани маълум бўлади. Тахминан 5300 йил илгари мумиёланган энг қадимги эркак жасади ҳам қулоқ тешилишини тасдиқлаган. Ховард Картер Тутанхамоннинг қабри ҳақида гапирганида, фиръавннинг қулоқлари тешилганлигини ҳамда қабр ичидан сирғалар топилганини ёзади.

Зираклар асрлар давомида фоҳишабозлик, бойлик, зодагонлик, қуллик, жинлардан сақланиш ва бошқа кўплаб қарашларнинг белгиси сифатида тақиб келинган. Бунга яна аҳмоқона сабаблардан бири бу- замонавий модификациядир. 1960 йилларнинг охири ва 1970 йилларнинг бошларида ҳиппилар ва гомосексуаллар сирғалар тақа бошлашди. Кейинчалик машҳур инсонлар: санъаткорлар ва спорт юлдузлари сирға тақишга қизиқиш билдира бошлашди. Айниқса, 2016 йилда бу ҳолат авж олган. Бугунги кунда мутахассислар бунга қуйидагиларни сабаб қилиб кўрсатишади:
1. Мода
2. Диний урф-одат ёки удумлар
3. Табақасини белгилаш
4. Аёлларни мафтун қилиш ва ажралиб туриш
5. Айрим ҳолатларда гемосексуализм

Хуллас, бунинг сабаблари жудаям кўп бўлиши мумкин. Фикримизни сўрасангиз, сирға таққан эркаклар аёллар эътиборини тортиши мумкин, бироқ аёлларимиз аксарият ҳолларда бу ҳолатга салбий муносабатда бўлишади. Ҳар бир нарасада меъёр бўлгани маъқул!

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сирға тақадиган эркаклар ҳақида...