date
views 5 081

Ҳайвонлар танасидаги оғриқларни қандай изҳор қилишади?

Ҳайвонлар танасидаги оғриқларни қандай изҳор қилишади?
Оллоҳ бизни инсон қилиб яратди ва бизга онг ҳадя этди. Инсон сифатида ўзимиздаги ҳис-туйғуларни онгли равишда идрок эта оламиз. Агарда бирон жойимиз оғриса, нутқимиз орқали уни бошқаларга етказишимиз мумкин. Оғриқнинг қанчалик кучли бўлиши у сизга қай даражада таъсир этишига боғлиқ ёки уни қандай қабул қилишингиз билан ўлчанади. Бироқ бошқа жонзотларчи? Улар қай тарзда жонини оғритаётган азобни бошқаларга билдиради? Итларни олсак, улар увиллаши ёки чинқириши мумкин. Ҳайвонларнинг ўз оғриғини изҳор қилиш усулларини билиб қўйсак, зарар қилмаган бўларди.

Кўпгина ҳайвонларда оғриқ белгилари инсонларникига ўхшаб кетади, яъни бошқалар билан мулоқот қилмаслик, овқатланишдан тийилиш, ҳар хил товушлар чиқариш ва юрак уриш тезлигининг ошиши ва ҳоказолар. Шунга қарамай, биз инсонлар бу оғриқ ҳиссининг ҳайвонларда ҳам айнан бир хил кечяптими ёки йўқми аниқ билмаймиз. Бошқа уй ҳайвонлари қуён, мушук, тошбақа ёки от ҳақида нима дейиш мумкин? Мисол учун суягингиз синиб қолса, сиз уни гипс қилдирасиз ва онгли равишда бир неча ойдан сўнг тузалиб кетишингизни биласиз. Ҳайвонларнинг бу оғриқлар вақтинча эканини тушунмаслиги уларда оғриқ кучли бўлишидан дарак беради.

Бугунги кунда кўпгина олимлар ҳайвонлардаги оғриқлар қай даражада кучли эканлигини ўлчовчи турли усулларни ўйлаб топишган. Масалан, итлардаги кучли оғриқни ўлчаш учун оддий восита бўлган Glasgow Composite Pain Scale (оғриқни кучини ўлчаш учун қўлланма) 2007 йилда биринчи марта нашр этилган ва олтита тилга таржима қилинган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳайвонлар танасидаги оғриқларни қандай изҳор қилишади?