10:43 / 16.11.2019
2 215

Элмира Боситхонова: «Ажралишларнинг олдини олмасак, оилавий қадриятларимизни йўқотиб қўямиз»

Элмира Боситхонова: «Ажралишларнинг олдини олмасак, оилавий қадриятларимизни йўқотиб қўямиз»
15 ноябрь куни Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилотларининг келгуси фаолият йўналишларини аниқлаштириб олишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Қўмита раиси Элмира Боситхонова ўз нутқида бошланғич ташкилотларни қўмитанинг илдизига қиёслаб, уларнинг фаолиятидаги қатор камчиликларни ҳамда уларни бартараф этишда нималарга кўпроқ аҳамият қаратиш зарурлигини таъкидлади. Бундан ташқари, оилавий муносабатлар, ажралишлар ҳолати ҳақида шахсий фикр-мулоҳазаларини баён этди.

«Ажралиш – оддий ҳужжат билан бўладиган нарса. Қарор чиққач, ажралади. Аммо ҳамма муаммо ажралгандан сўнг бошланади. Буни ҳар куни 80 нафаргача қабулимга келаётган аёллар мисолида кўряпман. Уларнинг 45-50 фоизи ажрашганлар бўлиб чиқяпти. Бола, бойлик, ер талашиш, бир-бирини уриш ҳолатларининг кузатилаётган ачинарлидир.

Оилавий қадриятларни асрашимиз зарур. Хорижлик экспертлар ҳам оила ва кексаларга муносабатимизга ҳавас қилишади. Агар ажралишларнинг олдини олмасак, биз буни йўқотиб қўямиз. Ҳаммамиз томошабин бўлиб турибмиз, жумладан мен ҳам. Жамият ўзи тўғрилаб олади, деб ўйлаяпмиз. Жамият бизмиз, биз тўғриламасак, ҳеч нарса ўзидан ўзи тўғриланмайди», – деган Боситхона.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Элмира Боситхонова: «Ажралишларнинг олдини олмасак, оилавий қадриятларимизни йўқотиб қўямиз»