
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинаётган Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев билан боғлиқ вазият ўз ечимини топганини, буни икки томон ҳам тасдиқлаб турганини маълум қилди.
"Мазкур низонинг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари ва блогерлар томонидан фаол тарзда муҳокама қилиниши, бунга Бош прокуратура, Журналистлар ижодий уюшмаси, Адлия вазирлиги ва сиёсий партияларнинг тезкор муносабат билдириши мамлакатимизда жамоатчилик назоратининг кучи тобора ортаётгани, жамиятда демокартик ўсишнинг шаклланаётгани, ОАВнинг босқичма-босқич “тўртинчи ҳокимият”га айланаётгани, республикамизнинг очиқлик сари дадил одимлаётганидан далолат беради.
Вазиятни янада чигаллаштиришга йўл қўймаслик учун, шунингдек, Kun.uz таҳририяти илтимосини инобатга олган ҳолда, Агентлик блогерлар ва журналистларни шаҳар ҳокимининг ушбу нашр жамоаси билан учрашуви натижаларини ҳисобга олишга ва бундан кейин бу мавзуни бўрттирмасликка чақиради.
Ишонамизки, тегишли давлат идоралари томонидан ушбу масалани ўрганиш ишлари охирига етказилади ва унга тўлақонли ҳуқуқий баҳо берилади", дейилади баёнотда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар