
Фарғона вилоятида газ тўпланиб, сизиб чиқиши натижасида портлаш содир бўлди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, дастлабки маълумотга асосан ҳодиса оқибатида бир нафар шахс жароҳат олган.
Воқеа бугун, 18 ноябрь куни соат тахминан 12:00да Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Х.Олимжон маҳалласидаги икки қаватли уйларнинг бирида рўй берган.
Қайд этилишича, газ тўпланиб чақнаши натижасида портлаш содир бўлган. Оқибатда 1 нафар фуқаро - И.Х. жароҳат олган.
Ҳодиса содир бўлган жойига зудлик билан етиб борган тергов тезкор гуруҳи ишламоқда. Ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилиши айтилади.
Фарғона ВилоятиПортлаш ҲодисасиГаз ТўпланишиЖароҳат ОлганОлтиариқ ТуманиИИВ Тергов Департаменти Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар