
2019 йил март ойидаги ўтказилган сўровномаларга кўра дунёнинг энг кекса одами сифатида 116 ёшли япониялик аёл Кейн Танака тасдиқланди. Кейн 1903 йил 2 январда муддатидан олдин дунёга келди, ўша йили ака-ука Райтлар биринчи бўлиб осмонга қилган парвозида муваффақиятга эришишди! Кумакичи ва Куманинг еттинчи фарзанди бўлиб дунёга келган Кейн 19 ёшлигида Ҳидео Танака билан турмуш қурди.

Улар тўрт фарзанд кўришди ва бешинчи фарзандини асраб олишди. Ҳидео ёпишқоқ гуруч, Зензаи (япон ширинликларининг бир тури) ва Удон нонини тайёрлайдиган ва сотадиган Танака Мочия номли оилавий бизнесини йўлга қўйган. Унинг эри ва ўғиллари Жаҳон урушларида қатнашишган. Ўша пайтларда Кейн оилавий бизнесини ўзи юрита бошлаган. Бугунги кунда Кейн катаракта ҳамда саратон жарроҳлигини бошдан ўтказганига қарамай, ҳозирда Флакула шаҳрида тинч-тотув ҳаёт кечирмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар