Оппоқ либосда жон берган келинчак...

  • 20 ноябрь 2019, 20:42
  • 5 035
  • Жамият
  • Оппоқ либосда жон берган келинчак...
    Тўй ҳар бир инсон ҳаётида содир бўладиган ўзгача бир ҳодисадир. Инсон ўзининг никоҳ кечаси унутилмас ва бир умрлик бўлишини хоҳлайди. Шу сабабдан ҳам бир қанча фото суратлар орқали шундай унутилмас лаҳзаларни тарихга муҳрлайди. Бироқ айнан шундай бахтиёр кунида бу ёруғ дунёни тарк этганлар ҳам топилади орамизда. Эътиборингизга бундай ғамли тўй оқшомлари ҳақидаги маълумотларни ҳавола этамиз:

    Ню-Йорк шаҳрида туғилган 36 ёшли келин Ким Сёстром Юнонистонлик меросхўр Тедди Эфкарпидес билан ўзининг никоҳ оқшомини Флорида штатида ўтказишни режалаштирган эди. Бироқ уларнинг орзу қилган тўйи азага айланишини ким ўйлабди дейсиз. 43 ёшли куёв Тедди Эфкарпидес бўлажак рафиқасининг қандли диабет касаллигига чалинганига гумони бор эди, лекин вазият у ўйлаганидан анча жиддий бўлиб чиқди.

    Тўй вақтида касаллик хуруж қила бошлаганида куёв билан келин вальс тушишаётган эди. Тўсатдан келин ҳушидан кетиб йиқилди ва унга армон бўлиб қолган севгилисининг қўлида жон берди. Воқеа шу қадар тез амалга ошганки, шифокорлар етиб келишга ҳам улгура олишмаган. Келиннинг ўлим сабаби сифатида тўсатдан пайдо бўлган юрак хуружи қилиб кўрсатилган. Ушбу бахтсиз севишганларнинг ғамгин висол оқшоми "My Big Greek Fat Wedding" фильмига асосий мавзу қилиб олинган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Оппоқ либосда жон берган келинчак...