Ер юзига учқунлаётган оппоқ қор парчаларини кўриб, Янги йил байрамига жуда оз фурсат қолганини барчамиз ҳис қиламиз. Бу севимли байрам саргузаштларга тўлалиги билан ҳам барчага бирдек ёқади. Саргузаштлар ичида бир-биридан ажойиб ва кулгули воқеа-ҳодисалар ҳам кузатилади. Шундай ажойиб воқеалардан бири Австралиянинг Мельбурн шаҳрида яшовчи Жесси Робертс билан содир бўлган.
Жесси Инстаграм саҳифаларида жуда ҳам фаол бўлган оналардан бири ҳисобланади. Ўтган йили Янги йил арчасини Жесси ўзининг уч нафар болалари билан биргаликда бутунлай ўзгача услубда безатди. Оила байрам олдидан таътилга кетишга тайёргарлик кўраётиб, анчагина тўпланиб қолган кирлар уюмидан бетакрор Крисмас арчасини ясашди.
«Ихтирочи» она фарзандлари билан амалга оширган ушбу кулгули «лойиҳаси»ни эса дарров инстаграмдаги саҳифасига жойлади ҳамда минглаб likeларни қабул қилди! Ҳаттоки, баъзилар ушбу арча йилнинг энг арзон ва безатиш учун қулай арчаси эканини ҳам эътироф этишди. Бирозгина эринчоқ бўлган уй бекаларимиз учун бу жуда ҳам ажойиб тажриба бўлиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?