
“Адолат“ Социал демократик партиясидан депутатликка ўз номзодини қўйган Обиджон Латипов Ўзбекистонда тотализаторларни қонунийлаштирилишига муносабат билдирди.
“Мендан тотализаторларнинг қонунийлаштирилишига муносабат билдиришимни сўрашяпти.
Бизга, аҳолини бир қисмини хонавайрон қилиш эвазига ривожланадиган футболни кераги йўқ.
Футбол ривожи учун қайғураётганлар, аввал футболни молиялашга кетаётган катта маблағлар қаердан келиб, қаерга кетаётганини шаффофлаштирсалар яхшироқ бўлар эди.
Биз аҳолини бир қисмини қашшоқликка олиб келувчи, ҳаётини издан чиқариб юборувчи тотализаторларга ўхшаш нарсалар ҳақида бош қотиришдан кўра, одамлар турмушини яхшилаш, даромадларини ўстириш йўлларини излашимиз керак" - дея ўз сўзларини якунлайди номзод. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар