06:00 / 06.12.2019
3 614

Нега бой инсонлар севги муносабатлари ҳамда оилавий ришталарда омадсиз бўлишади?

Нега бой инсонлар севги муносабатлари ҳамда оилавий ришталарда омадсиз бўлишади?
LearnVest томонидан ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, америкаликларнинг деярли тўртдан бир қисми (24 фоизи) молиявий муаммолар туфайли турмушларидан ажралиб кетишган. Тадқиқотларга кўра, жамиятда ажрашаётганларнинг кўпчилиги бой ҳамда фаровон яшовчилар экани юқоридаги фактни инкор этади.

Нега бой инсонлар севги бобида омадсизроқ бўлишади? «Аслида севги борасидаги омадсизлик ёки омадлилик тушунчаси йўқ. Шунчаки бу инсонларнинг одамларни тўғри ажрата олиши ёки тўғри қарор қабул қилишлари билан боғлиқ тушунчадир», - дейди мутахассислар.

Чунки бой инсонлар доимо юқори статусга эга бўлганлари боис, уларнинг таклифлари ёки талаблари «хўп» деб жавоб берувчилар орасида бўлишади. Уларнинг барчаси доимо мен ҳақман ёки ҳаётим доимо бир текисда ўтади деган нотўғри қарашга эга бўлишади.

Ўртамиёна яшовчи инсонлар тоифаси эса ҳамиша ҳаётнинг зарбаларига ўзларини тайёрлаб боришади. Бу икки тоифа ўртасидаги севги муаммолари ҳам уларнинг қарашлари билан боғлиқ равишда фарқланади.

Фаровон турмуш тарзига эга инсонлар ўз жуфтларининг кичкина хатосини ҳам бўрттириб кўрсатишади ҳамда доимо ўзларини ҳақ деб ўйлашади. Бу ҳолат уларда «нарсисцизм» (ўзини севиш) жуда юқори даражадалигини билдиради. Бу эса уларнинг оиласи тез-тез бузилишига сабаб бўлади.

Бой оилаларнинг тез бузилишига сабаблардан яна бири уларда танловнинг кўплиги экан. «Мен яна бошқасини топишим мумкин», - деган фикр уларда жуда ҳам кучли бўлар экан. Ҳаётий ришталар ҳамда муносабатлар борасида бойлар анчагина «заиф фикрлашга эгалиги» тажрибаларда ўз исботини топган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нега бой инсонлар севги муносабатлари ҳамда оилавий ришталарда омадсиз бўлишади?