14:00 / 11.12.2019
3 180

МИБ Нукус туманида фуқарога 20,8 млн. сўм қарзини ундириб берди

МИБ Нукус туманида фуқарога 20,8 млн. сўм қарзини ундириб берди
Мажбурий ижро бюроси Нукус туман бўлими иш юритувига Нукус туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судининг ижро варақасида кўрсатилган, яъни қарздор А.Календеровдан ундирувчи Ж.Календеровнинг фойдасига 20 млн. 814 минг сўм ундириш ҳақидаги ижро иши мавжуд эди.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг туман ҳудудидаги “Қутанкул” ОФЙдаги яшаш манзилига бўлим давлат ижрочилари томонидан чиқилиб уйидаги барча мол-мулклар хатловга олинган ҳамда тегишли тартибда расмилаштирилган.

Шунингдек, қарздорга тегишли мол-мулклар мавжудлиги аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддасига асос барча ташкилотларга сўровнамалар юборилган.

Сўнгра, қарздорнинг яшаш манзилига хатланган мол-мулклари реализация қилиш учун сотувга чиқарилганлиги тўғрисида хабарнома юборилади.
Шундан кейин қарздор А.Календеров 20 млн. 814 мирг сўмлик қарздорликни тўлиғи билан тўлаб беради ва бу Ж.Календеровнинг тилхати билан тасдиқланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ Нукус туманида фуқарога 20,8 млн. сўм қарзини ундириб берди