date
views 6 307

Диний саволларга жавоб берувчи Call марказ иш бошлади

Диний саволларга жавоб берувчи Call марказ иш бошлади
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ибодатга доир шаръий масалаларга телефон орқали жавоб бериш тизими йўлга қўйилди.
Мусулмонлар идораси матбуот хизматига кўра, эндиликда фуқаролар бу борадаги ўз саволларига ушбу call марказ орқали жавоб олишлари мумкин.

Call марказнинг иш тартиби душанба кунидан шанба кунигача, соат 9:00 дан 17:00 гача давом этади (ибодат вақтлари истисно қилинади, дам олиш куни якшанба).
78-150-33-44 телефон рақамлари орқали call марказга қўнғироқ қилинади ва фатво бўйича малакали мутахассислардан жавоб олинади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Диний саволларга жавоб берувчи Call марказ иш бошлади