Душманга ҳам раво кўрмаймиз бундай жойларда жазо муддатини ўташни - Артикова

  • 11 декабрь 2019, 19:43
  • 2 674
  • Жамият
  • Душманга ҳам раво кўрмаймиз бундай жойларда жазо муддатини ўташни - Артикова
    Яқинда Ўзбекистон жазони ижро этиш муассасаларидаги 575 нафар шахс президент фармони билан авф этилган. Шундан 361 нафари озод этилиб, 214 нафарининг ўталмаган жазо муддати ¼ қисмга қисқартирилган. Бу ҳақда 11 декабрь куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтилди.

    Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Светлана Артикованинг таъкидлашича, авф билан озод этилган 361 нафар шахслар ижтимоий мослаштириш ҳамда қайта жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этмасликларини олдини олиш мақсадида ички ишлар ходимларининг профилактик назоратига олинган.

    Бундан ташқари, ички ишлар ходимларининг саъй-ҳаракатлари натижасида 257 та муддати тугаган ёки муддатидан ўтиб кетган фуқаролик паспортлари қайта тикланган ва эгаларига топширилган.

    Фуқаролар орасида бўлган 1 нафар чет эл ҳамда 1 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистонда доимий яшаш гувоҳномаси расмийлаштирилган. Тиббий кўрик хулосаси асосида уларнинг 24 нафарига даволаш муолажалари олиб борилиб, сил касаллигига чалинган 1 нафар шахс Тошкентдаги Олмазор тумани силга қарши курашиш диспансери ҳисобига олинган.

    Ижтимоий мослаштириш масаласига келсак, жазодан озод этилганларнинг уйигача етиб бориши учун тегишли маблағ тўланади. Бу ҳам сиз билан бизнинг елкамизга тушади. Улар кузатиш учун ички ишлар идоралари томонидан албатта профилактика назоратига олинади”, - дея таъкидлайди Бош прокурор ўринбосари.

    Душманга раво кўрмаймиз шу жойларда жазо ўташни. Жазони ўташ жойи дам олиш санаторияси эмас. Ҳамма маҳкумларнинг ҳам соғлиги аъло даражада эмас...”, - деб қўшимча қилди бош прокурор ўринбосари.

    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Душманга ҳам раво кўрмаймиз бундай жойларда жазо муддатини ўташни - Артикова