Қаршидаги паспорт столда одамлар соатлаб навбат кутмоқда

  • 14 декабрь 2019, 12:25
  • 619
  • Жамият
  • Қаршидаги паспорт столда одамлар соатлаб навбат кутмоқда
    Ўзбекистонда биометрик паспорт олмаган фуқаролар нобиометрик паспортларини алмаштириш муддати 2019 йил 31 декабр этиб белгиланган бўлиб, биометрик паспортга эга бўлмаган фуқаролар зарурий ҳужжатларини олиб Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларига мурожаат қилмоқда.
    Йил якуни яқинлашгани сайин халқ тилида “Паспорт стол” деб айтилувчи бўлимларда турнақатор навбатлар юзага келади.
    Афсуски, Қарши шаҳрида жойлашган Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бундан мустасно эмас.

    “Nasafnews” мухбирининг айтишича, кеча эрта тонгдан бўлимда турнақатор навбатлар юзага келган. Айрим фуқаролар оддий ҳужжатларни тасдиқлаш учун соатлаб навбат кутмоқда.

    Эътиборлиси имкониятлар тўлиқ яратилмаган бўлимда 20 нафар одамга 1 киши хизмат кўрсатмоқда. Хизмат кўрсатиш сифати қониқарли эмаслиги, фуқароларнинг саволларига мутахассислар ўз вақтида аниқ жавоб бермаслиги кўриниб турибди.

    Кутиш залларида ўрнатилган ўриндиқларнинг сони камлиги туфайли одамлар бир жойга тўпланиб қолмоқда.
    Қарши шаҳар Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бу муаммонинг ечимини наҳотки топа олмаса?

    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Қаршидаги паспорт столда одамлар соатлаб навбат кутмоқда