3 784
Бухорода пайдо бўлган «янги Аҳмадбой» йил бошидан қарийб 580 минг долларни қўлга киритган
Бухоро вилояти Пешку туманида молиявий пирамида ташкил этган шахс аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Kun.uzʼга маълум қилди.
“Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Пешку туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, 1996 йилда туғилган Ш.З. мулкий манфаат бериш бўйича ўз зиммасига мажбурият олиш йўли билан фуқароларнинг пул маблағлари ва мол-мулкини жалб этишга доир ноқонуний фаолиятини амалга ошириб келган. У жорий йилнинг январь ойидан ноябрь ойига қадар 21 кишининг 633 минг 400 АҚШ доллари ва 22,5 миллион сўм пулини жалб этиб, уларнинг олдида олган мажбуриятларини янги жалб этилган пул маблағлари ҳисобидан қисман бажариб, фуқароларнинг 577 минг 400 АҚШ доллари ва 22,5 миллион сўмини қўлга киритгани аниқланди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, у жиноий фаолияти давомида қўлга киритган маблағларининг асл хусусияти ва манбасини яшириш мақсадида 153 миллион сўмга “Lada Vesta” русумли автомашина сотиб олиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадини легаллаштирган.
Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Ш.З.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди