14:45 / 18.12.2019
5 258

Тўxтатилган “Дамас” ичида нима бор эди?!

Тўxтатилган “Дамас” ичида нима бор эди?!
Божхоначилар томонидан товар моддий бойликларни юртимизга ноқонуний олиб кирилишига қарши тизимли кураш олиб бормоқдалар.
Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда “Хўжаобод-Андижон” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган “Дамас” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганида, транспортнинг салон қисмига фуқаро (1987 йилда туғилган) И.Мга тегишли бўлган ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган қиймати 29 850 000 сўмлик ётоқхона жамланмалари олиб кетилаётганлиги аниқланди.

Дастлабки суриштирув давомида ушбу товар моддий бойликлар муқаддам “Дўстлик” чегара божхона пости орқали майдалаб олиб ўтганлиги аниқланди. Суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Ф.Каримов
Андижон вилояти божхона боқшармаси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тўxтатилган “Дамас” ичида нима бор эди?!