15:50 / 18.12.2019
2 239

Ўзбекистонда бош прокурорнинг айрим ваколатлари қуйи прокурорларга ҳам берилиши мумкин

Ўзбекистонда бош прокурорнинг айрим ваколатлари қуйи прокурорларга ҳам берилиши мумкин
Ўзбекистонда бош прокурорнинг айрим ваколатлари қуйи прокурорларга ҳам берилиши мумкин. Бу ҳақда республика бош прокурори Ниғматулла Йўлдошев Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг «Зарафшон» зали Media hall’ида бўлиб ўтган «Янги Ўзбекистон - янги сайловлар» мунозара клубининг навбатдаги тадбирида маълум қилди.

«Ўзимизнинг аниқ концепциямиз белгилаб олинган. Ҳозир жуда кўп ишларни амалга ошириш бошланган. Прокуратура органларида фидойи, ҳалол, халққа содиқ ходимлар жуда кўп.

Энг асосийси, коррупциявий омилларни бартараф қилиш бўйича аниқ таклифларимиздан бири шу бўлдики - бош прокурорнинг айрим ваколатларини қуйи прокурорларга ҳам бериш. Бу коррупциянинг олдини олишда энг асосий омиллардан бири бўлади.

Шунингдек, ички меъёрий ҳужжатларимизни ҳам коррупциявий экспертизадан қайта ўтказиш, уларни тубдан такомиллаштирилган ҳолда янгидан яратиш масалаларини мақсад қилиб қўйганмиз.

Шу билан бирга, жойларда, вилоят прокуратураларида манфаатлар қарама-қаршилиги, ўзини ўзи тийиб туриш нуқтаи назаридан муайян ҳудудда узоқ йиллардан бери хизмат қилаётган фидойи ходимлар, тажрибали прокурорлар, раҳбар ходимлардаги мувозанатни сақлаш бўйича ишларни якунлаш арафасида турибмиз», - деди Ниғматулла Йўлдошев.

Бундан олдин, Ниғматулла Йўлдошев аввалги раҳбарият фаолиятига баҳо бериш жуда оғир эканини айтганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда бош прокурорнинг айрим ваколатлари қуйи прокурорларга ҳам берилиши мумкин