16:50 / 20.12.2019
3 320

Алишер Қодиров: бизнинг банкларимиз тадбиркорни синдириб, керак бўлса уйини олиб қўйишни яхши кўради

Алишер Қодиров: бизнинг банкларимиз тадбиркорни синдириб, керак бўлса уйини олиб қўйишни яхши кўради
“Менинг депутат сифатида халқ таълими вазири Иноятовга (Улуғбек Иноятов – ҳозирги ХДП раиси) 12та мурожаатим бўлган. Барча мурожаатларимга қуруқ жавоблар қайтарилган”, деди “Миллий тикланиш”демократик партияси раиси Алишер Қодиров “Дебатдан сўнг” кўрсатувида.

Қодировнинг сўзларига кўра, юртдошларимиз хорижда оёқости бўлиб ишлаб юрибди.

“Биз миллий юксалиш ҳақида гапиряпмиз. Айбдор - вазирлик ишламаган, Ташқи ишлар вазирлиги ишламаган, парламент ишламаган. АҚШнинг битта фуқаросига бирор жойда зирапча кирса масала юқори даражага чиқади. Юксалишни ким амалга оширади?”, деди у.

“Миллий тикланиш”демократик партияси раисининг фикрича, оилада, боғчаларда болаларни мажбурлаш механизми мавжуд.

“Мактабда бугун ўқитувчилар таълим бераётган бўлиши мумкин, лекин тарбия беряптими? “Тарбия” дарси энди жорий қилиняпти, бу ҳам бизнинг партиянинг ташаббуси”, деди Алишер Қодиров.

Қодировнинг фикрича, аҳолига ишчи ўрни яратиб берилмади ва яқин 20-30 йил ичида яратиб бериш мушкул.

“Иқтисодий ўсиш суръатлари иш билан таъминлаб беришга етмайди. Бизда меҳнат ресурслари кўп. Биз уларни жойлаштиришимиз керак. Парламентнинг ҳам бунда кўплаб муаммолари бор, парламент бу ишни ўзининг асосий вазифаси сифатида кўрмаган”, деди у.

Унинг сўзларига кўра, партия муқобил кредитлаш тизимини жорий этишни таклиф қилмоқда.

Қодировнинг изоҳлашича, бунда банк тадбиркорга пул беради, тадбиркорнинг ўша пулдан топган даромадига банк ҳам шерик бўлади. Тадбиркор зарар кўрса, банк ҳам зарарга шерик бўлади.

Бошловчининг “банкларимиз бунга рози бўлармикин” деган саволига у “ислом банкинг рози бўлмоқда, аммо бизнинг банкларимиз бунга рози бўлмайди. Банкларимиз тадбиркорни синдириб, пулини қайтариб, керак бўлса уйини олиб, банк берган кредитини жойига қўйиб қўйишни яхши кўради”, деб жавоб қайтарди.

Алишер Қодиров шунингдек, фикр эркинлиги, партиядан бош вазирликка номзод номи нима учун эълон қилинмаётгани, коммунал тўловлар, “Ўзини ҳурмат қилган одам 50 долларни иқтисод қилиш учун ёниб кетиши аниқ бўлиб турган автобусга ўтириб, 50 даража совуқда йўлга чиқмайди” деганида нимани назарда тутгани хусусида сўз юритди.

Суҳбатни батафсил қуйидаги видео орқали томоша қилиш мумкин.

"Debatdan so'ng..." 2-son. Alisher Qodirovning javoblari jurnalistlarni qoniqtirdimi? Siznichi? #saylov2019, #mediahall

Опубликовано Қобулжоном Аҳмедовым Вторник, 17 декабря 2019 г.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алишер Қодиров: бизнинг банкларимиз тадбиркорни синдириб, керак бўлса уйини олиб қўйишни яхши кўради