
«Тасдиқланмаган маълумотга кўра, янги пул бирлиги 10000:1 нисбатда муомалага киритилади. Гап-сўзларга кўра, эски ва янги сўмлар 2020 йил давомида параллел равишда амал қилади. Пластик картадаги пуллар 2020 йил 1 январдан автоматик равишда тўртта нолни йўқотади. Ҳозирда муомалада бўлган 500, 1000, 5000, 10000, 50000 ва 100000 сўмлик пуллар 2020 йил 31 декабрга қадар параллел равишда амалда бўлади. Деноминациядан кейин 1000 сўм - 10 тийинга, 10000 сўм – янги 1 сўмга тенг бўлади. 100 АҚШ доллари 90 сўм атрофида бўлади», - дейилади Facebook’даги айрим гуруҳларда тарқалган хабарда.

Фото: Facebook
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки “ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас. Бугунги кунда пул бирлигини деноминация қилиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банки томонидан кўзда тутилмаган”, деб маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил бошида қатор ОАВда президент Шавкат Мирзиёев 100 000 сўмлик янги купюрани валютанинг кейинчалик деноминацияси билан чоп этиш тўғрисида кўрсатма бергани ҳақида хабарлар пайдо бўлган, Ўзбекистон Марказий банки миллий валютанинг деноминацияси юз бермаслигини маълум қилганди.
Март ойи бошларида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов Ўзбекистонда миллий валютанинг деноминациясини ўтказиш вазифаси қўйилмаганини билдирди.
Август ойида бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҳам Марказий банк раиси “Деноминация ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Бу ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келгани йўқ”, - деганди.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар