13:10 / 22.12.2019
2 868

Қамчиқ довонида ҳаракат қайта тикланди. Ҳайдовчиларга тавсиялар

Қамчиқ довонида ҳаракат қайта тикланди. Ҳайдовчиларга тавсиялар
Аввал хабар қилинганидек, 2019 йил 21 декабрь куни соат 08:00 да А-373 «Тошкент-Ўш» автомобил йўлининг Қамчиқ довонида қор кўчкиси ҳавфи бўлганлиги сабабли довонда автотраспорт воситаларининг ҳаракати тўхтатилган эди.

2019 йил 21-22 декабрь кунлари ФВВ, МВ, ИИВ, «Ўзавтойўл» давлат қўмитаси куч ва воситалари томонидан Қамчиқ довонининг автомобил йўли қордан тозаланди.

«Ўзгидромет» марказининг қор кўчкиси мавжуд эмаслиги тўғрисидаги бюллетенига асосан, «Тошкент-Ўш» автомобил йўли Қамчиқ довонида жорий йилнинг 22 декабрь куни соат 11:40 дан автотранспорт воситаларининг икки томонлама ҳаракати йўлга қўйилди.

Йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишдан олдин қуйидаги мутахассис тавсияларига эътибор қаратишингиз сўралади:

- автомобилларнинг техник ҳолатини тўлиқ кўздан кечириш;
- довон орқали етарли даражада ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари билан ҳаракатланиш;
- автотехникаларнинг қиш мавсумида ҳаракатланиш учун махсус шиналар билан алмаштириш;
- ҳайдовчиларимизнинг Қамчиқ довони орқали ҳаракатланганда ҳушёрликни янада оширишлари ва йўлларда тўхтаб дам олишлари;
- вилоятлараро юк ташиш билан шуғулланувчи ташкилотлар, фирмалар, хусусий тадбиркорлар томонидан ҳайдовчилар билан профилактик тадбирлар ўтказилиши.

Қамчиқ довони бўйича қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин:
«Қамчиқ» Махсус қидирув-қутқарув бошқармаси навбатчилик қисми: (95) 146-87-08, (70) 662-72-49, (71) 212-70-07, (99) 837-29-38, 10-50.

Ўзингиз ҳамда йўловчилар ҳаётини хавф остига қўйманг!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қамчиқ довонида ҳаракат қайта тикланди. Ҳайдовчиларга тавсиялар