date
views 4 688

Тошкентда ёш бола 4-қаватда осилиб қолди ва... тушиб кетди (видео)

Тошкентда ёш бола 4-қаватда осилиб қолди ва... тушиб кетди (видео)
Фото: Видеолавҳадан скриншот
Ижтимоий тармоқларда бугун Тошкент шаҳридаги кўпқаватли уйларнинг бирида 4-қаватда ёш бола осилиб қолгани ва пастликка тушиб кетгани акс этган видео тарқалди.

Видеодан болани уй деразаси панжарасига осилиб қолгани, қанча ҳаракат қилмасин, барибир тепа қаватдан тушиб кетганини кўриш мумкин. Пастга қулашда у иккинчи қават деразаси устидаги томчага урилган, сўнг уни бир неча киши матода тутиб олишган.

Эслатма: Асаби бўшлар видеони кўрмасин!

Ушбу ҳодиса ва боланинг соғлиғи ҳақида ҳали расмий хабар берилгани йўқ.
Ҳурматли ота-оналар! Ёш болаларингизни уйда ёлғиз қолдирманг.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ёш бола 4-қаватда осилиб қолди ва... тушиб кетди (видео)