Бухорода Президентимизнинг 5 ташаббус ижроси борасида "Китобхонлик кечаси" бўлиб ўтди

2020 йил 25 январ куни Бухоро Давлат Университетида Президентимизнинг 5 ташаббус ижроси борасида "Китобхонлик кечаси" бўлиб ўтди. Унда профессор Зарифбой Ибодуллаевнинг "Асаб ва руҳият" китобининг 4-нашри тақдимоти бўлиб ўтди. Унда Бухоро Давлат Университети, Бухоро Давлат тиббиёт институти, Қарши Давлат педагогика университети профессор-ўқитувчилари ва 200 дан ошиқ талабалар иштирок этишди.

Тадбирни профессор Баратов Ш.Р. очиб берди ва "Асаб ва руҳият" китобининг барча нашрлари ва муаллифнинг бошқа асарлари ҳақида маълумот берди. Тадбирда, шунингдек, проф. Жабборов А.М., Мухторов Э.М. лар нутқ сўзлашди.

Бўлажак психолог-талабалар "Асаб ва руҳият" китобида ёритилган асаб ва руҳият бузилишлари ва инсон психологиясига оид маълумотлар ҳақида қизиқиб сўзлаб беришди. Ушбу тадбир Бухоро Давлат Университети раҳбарияти ташаббуси билан ўтказилди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Тадбирни профессор Баратов Ш.Р. очиб берди ва "Асаб ва руҳият" китобининг барча нашрлари ва муаллифнинг бошқа асарлари ҳақида маълумот берди. Тадбирда, шунингдек, проф. Жабборов А.М., Мухторов Э.М. лар нутқ сўзлашди.

Бўлажак психолог-талабалар "Асаб ва руҳият" китобида ёритилган асаб ва руҳият бузилишлари ва инсон психологиясига оид маълумотлар ҳақида қизиқиб сўзлаб беришди. Ушбу тадбир Бухоро Давлат Университети раҳбарияти ташаббуси билан ўтказилди.

Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…