16:09 / 31.01.2020
3 439

Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева жамоат фондида иш бошлади

Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева жамоат фондида иш бошлади
ОАВ ва блогерларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган янги жамоат фондининг Васийлик кенгаши тузилди. АОКАнинг собиқ директори Комил Алламжонов Васийлик кенгаши раиси, Саида Мирзиёева унинг ўринбосарига айланди.

2020 йил 31 январь куни Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди муассислари йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда Жамоат фонди Васийлик кенгаши таркиби шакллантирилди.

Жамоат фонди уставига биноан қабул қилинган қарорга кўра, Комил Алламжонов Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси, Саида Мирзиёева унинг ўринбосари этиб сайланган.

Маълумот учун, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг асосий мақсади оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш ҳамда журналист ва блогерларнинг ҳуқуқларини рўёбга чиқаришда кўмак бериш, мамлакатда сўз эркинлигини мустаҳкамлашда жамоатчилик институтининг ролини ошириш, Ўзбекистоннинг халқаро имижини янада яхшилашга кўмаклашиш ва бошқалар ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева жамоат фондида иш бошлади