date
views 2 853

1,2 миллиард сўмлик товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

1,2 миллиард сўмлик товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Республикамиз божхона ходимлари томонидан товар моддий-бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.
Яқинда Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан “Оҳангарон” туманида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тадбир давомида, фуқаро Г.Р. бошқарувида бўлган “Исузу”, фуқаро К.Б. бошқарувидаги “Ласетти” ва фуқаро Д.С.га тегишли бўлган “Ласетти” русумли автоуловлар холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашиналар юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва ҳеч кандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 1 миллиард 20 миллион сўмлик жами 13 турдаги парфюмерия ва тиббиёт анжомлари яширилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 1,2 миллиард сўмлик товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди