00:02 / 12.02.2020
19 107

Хорижда ор-номусини сотаётган ўзбек қизлари қўлга олинди (видео)

Хорижда ор-номусини сотаётган ўзбек қизлари қўлга олинди (видео)
Тошкент аэропортида Россияга учиб кетаётган Наргиза исмли қиз ИИБ ходимига мурожаат қилди. Айтишича, Холида исмли қиз, унинг паспортини олиб қўйиб, хорижга алдаб юбораётганини ва ўзига ёрдам беришини сўрайди. Бу ҳақда "Қонун доирасида" кўрсатувида хабар берилди.

Шундан сўнг, ИИБ ходими бу ҳақда навбатчилик қисмига хабар берган. Тезкор гуруҳ чақиртирилиб, Наргизани Россияга юбораётган аёлни ушлаш бўйича чора-тадбир кўрилди. Натижада, шубҳали аёл ушланган.

Аниқланишича, ҳақиқатдан ҳам Холида исмли аёл Наргизани Россияга фоҳишалик қилиш учун юбораётган бўлади. У ерда эса юборилаётган қизларни Шаҳло исмли қиз кутиб олади ва қизлар фоҳишалик қилишга мажбурланади. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу тўда кирдикорлари фош бўлди ва одам савдоси билан шуғулланувчи жиноятчилар қўлга тушди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хорижда ор-номусини сотаётган ўзбек қизлари қўлга олинди (видео)