Чироқчида "дабдабали байрам"нинг маслаҳат оши фожиали якун топди

2 дақиқа ўқиш7K
Чироқчида "дабдабали байрам"нинг маслаҳат оши фожиали якун топди
Фото: Архив
Чироқчи тумани, Чиял жамоа хўжалигида бир анъана бор — ҳар йилги Наврўз байрами арафасида қишлоқда пойтахтдан казо-казо хонандалар чақирилиб, ўнлаб катта қозонларда ош дамланиб, байрам тантаналари ўтказилади. Масалан, ўтган йили бир қишлоқда хонанда Муниса Ризаева хизматда бўлганди.

Бу қишлоқда Наврўз байрамини синфдошлар қилиб бериш одат қилинган. Масалан, бир йил 1981 йили туғилганлар қилиб берса, кейинги йил 1982 йили туғилганлар… Улар байрамга қўшиқчи олиб келиш, палов дамлаш ва бошқа харажатларни ўз бўйнига олади. Бунинг учун бир неча миллион сўмдан йиғилади. Россияда, Тошкентда ишлаб юргани борми, мардикорчилик қилганлар борми, ҳаммаси пул беради. Тополмаганлар уйидаги молини сотади. Хуллас, байрам учун пул ернинг тагидан бўлса ҳам топилади.
***
Қашқадарё вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар беришича, 2020 йилги Наврўз байрамини қилиб бериш, байрам тадбирига таниқли эстрада хонандаларидан таклиф этиш ва бошқа харажатларини кўтариш шу қишлоқда 1986 йилда туғилган йигитлар чекига тушган.

Айбланувчи Н.О. ҳам синфдошлари билан бирга «Наврўз» байрамини ташкилий масалалари ҳақида маслаҳат қилиш учун йиғилиб, йиғинда кўп миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилган.

Маслаҳат ошида синфдоши марҳум С.Я. билан суҳбат давомида байрамда ошпаз танлаш масаласида ўзаро оғзаки тортишиб қолган.
Айбланувчи Н.О. уйига қайтганидан сўнг марҳум С.Я. билан телефон орқали яна тортишиб, ўзаро бир-бирларини ҳақорат қилишган.

Шундан сўнг, Н.О. ўзининг яшаш хонадонидан ошхона пичоғини олиб, марҳумнинг яшаш хонадонига борган, уни уйидан тополмагач, яшаш уйига қайтишида қишлоқдаги кўприк устида марҳум С.Я.ни учратиб қолиб, ёнидаги пичоқни С.Я.га санчиб, уни қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан 14.02.2020 йилда Чироқчи тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
***
Катта дабдабанинг маслаҳат оши шундай аянчли якун топган. Энди бу фожиа сабаб Чиял қишлоғидаги анъана бузиладими-йўқми, буниси бизга қоронғу. Ўтган йили ҳам бу мавзуни кўтарган эдик: бир кунлик ўйин-кулгига сарфлаган шунча пулни болаларимиз қатнайдиган мактабларга, турмушимиз фаровонлиги учун сарфласак, эрта унинг роҳатини ўзимиз кўрмаймизми? Таниқли хонанда ярим соат келиб қўшиқ айтиб, минг-минг долларни олиб кетади, шунинг ўрнига битта мактабга 10 та компьютер совға қилсак, ўқувчилар бир неча йил фойдаланмайдими? Нега артист учун қўллаб-қувватланган ва амалга оширилган ташаббус таълим ва турмушга келганда «оқсайдир»?!
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?