Қашқадарёда бир кечада икки дўконни ўмарган 19 ёшли йигит 5 йилга қамалди

Жамият1 дақиқа ўқиш145
Қашқадарёда бир кечада икки дўконни ўмарган 19 ёшли йигит 5 йилга қамалди

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида бир кечанинг ўзида иккита дўконга ўғирликка тушиб, 112 миллион сўмдан ортиқ зарар етказган 19 ёшли йигит беш йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда маҳаллий нашр хабар берди.

Суд ҳужжатларига кўра, Яккабоғ туманида туғилган йигит таниши билан олдиндан тил бириктириб, савдо дўконларидан қимматбаҳо буюмларни ўғирлашни режалаштирган.

Жорий йилнинг 19 март куни тунги соат 01:30 атрофида улар Чироқчи туманидаги дўконлардан бирига яширинча кирган. У ердан қарийб 59 миллион сўмлик кумуш тақинчоқлар ва электрон тарозини олиб кетган.

Орадан ярим соат ҳам ўтмай, улар иккинчи дўконга ҳам ўғирликка тушган. Бу сафар 25 та телефон, кузатув камералари ва кассадаги пуллар ўғирланган. Мазкур дўконга етказилган зарар 53 миллион сўмдан ошган.

Шу тариқа, бир кечанинг ўзида икки савдо нуқтасидан жами 112 миллион сўмдан ортиқ мол-мулк ўғирланган. Ўғирланган буюмлар сотиб юборилиб, тушган пуллар сарфланган.

Жиноят ишлари бўйича Чироқчи тумани судининг ҳукмига кўра, 19 ёшли йигит айбдор деб топилиб, беш йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?