11:25 / 21.02.2020
2 815

Судъя ва ўқувчи ёшлар учрашуви

Судъя ва ўқувчи ёшлар учрашуви
Данғара туман маъмурий судининг раиси Э.Ортиқов ҳамда жиноят ишлари бўйича Данғара туман суди раиси Х.Сотволдиевлар томонидан 2020 йил 14 февраль куни Данғара тумани ХТБга қарашли 12-сонли мактаб биносида мактабнинг юқори синф ўқувчилари иштирокида вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш юзасидан очиқ мулоқот давра суҳбати ўтказилди.

Данғара туман маъмурий судининг раиси Э.Ортиқов ҳамда жиноят ишлари бўйича Данғара туман суди раиси Х.Сотволдиевлар томонидан ўқувчиларга ҳозирда вояга етмаганлар томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилиб, суд мажлисларида кўриб чиқилаётгани ачинарли ҳолат эканлиги, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни салбий оқибатлари ҳақида тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, ўқувчиларнинг қизиқтирган саволларига жавоблар берилди. Бундан ташқари ўқувчилар билан ўзаро савол-жавоб ташкил этилиб, энг фаол қатнашган ўқувчиларга ўзбек адибларининг бадиий китоблари тақдим этилди.

Данғара туман маъмурий
судининг раиси
Э.Ортиқов

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Судъя ва ўқувчи ёшлар учрашуви