18:30 / 21.02.2020
3 247

Умурзоқов Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифини мисли кўрилмаган деб атади

Умурзоқов Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифини мисли кўрилмаган деб атади
«Аниқ айтиш мумкинки, Туркияга ташриф мазмуни, сифати, муҳокама қилинган масалалар ва келишувлар даражаси бўйича мисли кўрилмаган бўлди», - деди Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов.

Шу билан бирга, вазирнинг тан олишича, «биз кўплаб давлатлардан бўлган шериклар, шу жумладан, туркиялик ҳамкорлар билан ҳам тўғри муносабатда бўлишни энди ўрганяпмиз». «Ташриф давомида умумий қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган янги инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди. Бундан ташқари, бир қатор йирик йўналишлар бўйича режалар мавжуд», - дея қўшимча қилди Умурзоқов.

Шу билан бирга, Ronesans Holding турк ҳолдинги Ўзбекистондаги лойиҳаларга қарийб 8 миллиард доллар сармоя йўналтиришни режалаштирмоқда. Компания билан «Ўзметкомбинат» АЖни модернизация қилиш ва ривожлантиришга 630 миллион евро миқдорида тўғридан-тўғри инвестициялар, Олмалиқ кон-металлургия комбинатига 4,1 миллиард доллар миқдорида инвестиция киритиш, шунингдек, касалхоналар ва савдо марказлари қурилиши бўйича қарийб 3 млрд доллар қийматидаги янги лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида келишувга эришилди.

2020 йил якунига қадар томонлар ўзаро савдо айланмаси ҳажмини 3 миллиард долларга, кейинги йилда 5 миллиард долларга етказиши кутилмоқда.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19-20 февраль кунлари Туркияга ташриф буюрди ва у ерда икки мамлакат раҳбарлари раислигида биринчи маротаба олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Умурзоқов Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифини мисли кўрилмаган деб атади