date
views 4 187

Youtubeдаги 8 ёшли боланинг видео мурожаати Сенат қўмитаси томонидан ўрганилди (фото, видео)

Youtubeдаги 8 ёшли боланинг видео мурожаати Сенат қўмитаси томонидан ўрганилди (фото, видео)
Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан 2020 йил 23 февраль куни 8 ёшли Султонов Муҳаммадалининг youtube тармоғи орқали йўллаган видео мурожаати жойнинг ўзига бориб ўрганилди.

​Қўмита аъзоси, сенатор Санобар Суярова боланинг уйига шахсан бориб, вазият билан атрофлича танишди. Маълум бўлишича, Султонов Муҳаммадали Жиззах вилояти Жиззах шаҳри Ёшлик маҳалласи 2-ётоқхона 10-хонада бувиси Ҳусния Салоҳиддинова билан истиқомат қилиб келмоқда. Бола 7 ойлигидан бери унинг онаси Азиза Салоҳиддинова Россия Федерациясида истиқомат қилади. Муҳаммадали Жиззах шаҳар хусусий мактабининг 2-синфида тўлов асосида ўқийди.

Бувисининг сўзларига кўра, 2016 йилда Жиззах шаҳар ҳокимлиги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими ходими Алишер исмли шахс, ўз уйини Ҳ.Салоҳиддиновага сотиш важи билан улардан 4 минг доллар ва 2 млн. сўм пулини алдов йўли билан олиб, ишидан ҳам бўшаб, қочиб кетган. Шундан сўнг бувиси Алишерни судга берган. Суд қарори билан Алишер айбдор деб топилган ҳамда пулларни қайтариш бўйича тилхат ёзиб берган.

Суд қароридан сўнг боланинг бувисига нисбатан турли таҳдидлар бошланган. Хусусан, 2020 йил 10 январ куни у номаълум шахслар томонидан тиббий кўрикдан ўтиш баҳонасида руҳий касалликлар шифохонасига олиб кетилган, руҳий касал эканлиги баҳонасида 3 соат ушлаб турилган. Бироқ, текширувдан сўнг унинг ақлий ва руҳий жиҳатдан соғлом эканлиги исботланиб, уйига қайтариб юборилган. Ўша кундан бери Муҳаммадали бувисини руҳий касалликлар шифохонасига олиб кетилиши мумкинлигидан қўрқиб, мактабга бормаётганлиги аниқланди.

Ушбу масала сенатор томонидан шаҳар ҳокими билан атрофлича муҳокама қилинган. Натижада маблағни ундириш бўйича Мажбурий ижро бюросига кўрсатма берилган. Ўрнатилган тартибда Ҳ.Салоҳиддиновага моддий ёрдам кўрсатиш масаласи ўрганиладиган бўлди. Шунингдек, сенатор Санобар Суярова Муҳаммадали ўқиётган мактаб директори билан гаплашиб, унинг бепул таълим олишга эришди.


Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Youtubeдаги 8 ёшли боланинг видео мурожаати Сенат қўмитаси томонидан ўрганилди (фото, видео)