09:57 / 07.03.2020
3 184

Қува тумани суд раислари, прокурор ва профилактика инспекторлари ўртасида очиқ мулоқот ўтказилди

Қува тумани суд раислари, прокурор ва профилактика инспекторлари ўртасида очиқ мулоқот ўтказилди
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 12 февраль куни “Маҳалла тизимини такомиллаштириш, маҳаллаларда тинчлик осойишталикни мустаҳкамлаш, жиноятчиликни олдини олиш масалалари бўйича видеоселектр йиғилиши ўтказилган эди.

Видеоселектр йиғилишида профилактика инспекторларининг оворагарчиликлари, улар вақтларини жиноятчиликни олдини олиш бўйича эмас балки, одам ташиб, вақтларини беҳуда ўтказаётганликлари ҳақида ҳақли эътирозлар билдирган эди.

Юқоридаги эътирозлардан келиб чиқиб, 2020 йил 6 март куни Қува туман маъмурий ва жиноят судлари, Қува туман прокурори, Қува туман ИИБ бошлиғи, ХООБ профилактика инспекторлари ўртасида жиноят ва маъмурий иш материалларини расмийлаштиришда юзага келаётган муаммо ва камчиликлар, уларни бартараф этиш юзасидан, шунингдек амалиётда кўп учраётган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича ўзаро фикрлар алмашилинди.

Шунингдек келгусида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш бўйича тегишли тартибда иш режаси тасдиқланиб, жиноятчиликка ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш бўйича барча давлат органлари бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишга келишиб олинди.

Бундан ташқари, Қува туман маъмурий суди раиси томонидан йиғилишда коррупцияни мазмун моҳияти, уни олдини олиш ва унинг жамият учун хавфли оқибатлари ҳақида тегишли тушунтиришлар берилди. Йиғилишда ИИБ профилактика инспекторлари ва судлар материалларни судга топширишда, профилактика инспекторларини беҳуда вақтини судда ўтказмаслик, аксинча, жамият учун, фуқаролар учун таъсир кучига эга бўлган ҳуқуқбузарликларни профилактика инспектори биносида ёки ўша маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўтказиш бўйича келишиб олинди.

Ушбу очиқ мулоқотда профилактика инспекторлари амалиётда учраётган муаммолар бўйича саволларига тегишли тавсиялар ва жавоблар олишди.

Қува туман маъмурий
судининг раиси
А.Жумаев

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қува тумани суд раислари, прокурор ва профилактика инспекторлари ўртасида очиқ мулоқот ўтказилди