16:14 / 10.03.2020
2 851

Оҳак цехидаги ўғрилик

Оҳак цехидаги ўғрилик
Жорий йилнинг 9 март куни Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли қарори ижроси юзасидан ўтказилган навбатдаги мониторинг давомида, фуқаро С.Турдиев Андижон тумани, Қумкўча маҳалласи, Ғиштхона кўчасида яширин тарзда оҳак ишлаб чиқариш цехи ташкил этиб, ушбу цехда диаметри 15 мм бўлган ностандарт ёндиргич (горелка) орқали табиий газ тармоғига ноқонуний уланиб олгани аниқланди. Соҳа мутахассисларининг хулосасига кўра ҳар бир ёндиргич орқали ўтаётган газ босими эса 20 мм ни ташкил этди.

Ҳеч бир ҳужжатларсиз, таъминотчи корхона билан шартнома тузмасдан аҳоли фойдаланиши учун тортилган табиий газ тармоғига бундай ўзбошимчалик билан уланиб олиш, фуқаро учун қимматга тушиши шубҳасиз.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан таъминотчи корхона манфаатларига етказилган зарар миқдори ҳисоб-китоб қилинмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Оҳак цехидаги ўғрилик