Самарқандда МИБ ходимларига ўт қўйишга уринган аёл суд қилинади

1 дақиқа ўқиш2.6K
Самарқандда МИБ ходимларига ўт қўйишга уринган аёл суд қилинади
Жиноят ишини кўриш 2020 йил 19 март кунига белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Самарқанд шаҳрида МИБ ходимлари ва фуқаро ўртасида содир бўлган ҳолат юзасидан маълумот берди, деб ёзмоқда Кун нашри.

2020 йил 21 январь куни Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими давлат ижрочиси М. Бекмуҳаммедов, бўлим бошлиғи ўринбосари Ф. Ибрагимов ва жами 23 нафар давлат ижрочилари билан биргаликда иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2019 йил 12 сентябрдаги ижро ҳужжатига асосан уй-жойдан чиқариш юзасидан Самарқанд шаҳри Навоий шоҳкўчаси 49-уй 16-хонадонда мажбурий ижро ҳаракатларини бошлаган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати хабарига кўра, шу жараёнда фуқаро Д.Р. уй-жойдан чиқишдан қатъий бош тортиб, МИБ Самарқанд шаҳар бўлими ходимларининг хизмат фаолиятига фаол қаршилик кўрсатиб, уларни устига бензин ёқилғисини сепиб, қўлида ёниб турган сочиқни уларни устига қасддан улоқтириб юбориб, давлат ижрочиларини хизмат вазифаларини бажаришдан воз кечишига мажбур қилган.

Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми билан айбланган Д.Р. (1978 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган, вақтинча ишсиз, муқаддам судланган, 2020 йил 23 январдан унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган)га нисбатан юритилган жиноят иши жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг иш юритувига келиб тушган.

Олий суд маълумотида айтилишича, ушбу жиноят ишини кўриш 2020 йил 19 март кунига белгиланган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?