15:05 / 17.03.2020
5 416

Коронавирус – 10 саволга 10 жавоб!

Коронавирус – 10 саволга 10 жавоб!
Фото: REUTERS
1.Коронавирус нима ва у қандай юқади?
Коронавирус бу - респиратор вирус, у Covid-19 касаллигини келтириб чиқаради. Вируслар ҳаво-томчи йўли билан аксириш ёки йўталиш пайтида ҳавога чиқариладиган жуда майда тупук томчилари орқали юқади. Масалан, сиздан икки метрдан кам масофада бўлган ва аксираётган (ёки кичик тупук сачратиб гапираётган) одам сизга вирусни юқтира олади.

Бундан ташқари, коронавирусни қаттиқ юзадан юқтириш мумкин (эшик тутқичи ёки метрода эскалатор тутқичи) — бундай сиртларда у икки кун ёки ундан ҳам кўпроқ яшай олади.

2. Касалликнинг қандай белгилари бор?
Иситма, ланжлик ва қуруқ йўтал. Баъзи касалларда учрайдиган симптомлар: бурун битиши, тумов, мушак оғриқлари, томоқ оғриғи ва ич суриши. Бу симптомлар бошланишида енгил сезилади ва шиддатли бўлмайди. Вирусни юқтириб олганларнинг айримлари юқоридаги бу асоратларни оғир ҳис қилмасликлари мумкин.

3. Коронавирус инфекциясининг белгилари қанча вақт мобайнида пайдо бўлади?
Коронавирус белгилари 14 кун мобайнида ва ана шу инфекция билан касалланган бемор билан мулоқотдан кейин пайдо бўлиши мумкин.

4. Коронавируснинг олдини олиш бўйича қандай чоралар мавжуд?
- Биринчидан, қўлларни мунтазам равишда совунлаб ювиш ёки дезинфекция қилувчи воситалардан фойдаланиш;
- ювилмаган қўллар билан оғиз, кўз, бурун ва юзга тегмаслик;
- жамоат жойлари ва одамлар кўп тўпланадиган ерларга боришни камайтириш;
- аксириш ёки йўтал пайтида оғиз ва бурунни ёпиш;
- шамоллаш белгилари бўлган одамлар билан алоқа қилишдан сақланиш;
- шунингдек ёввойи ёки қишлоқ хўжалиги ҳайвонларидан узоқ туриш.

5. Тиббий ниқоблар коронавирусдан ҳимояланишда ёрдам берадими?
Тиббий ниқоблар самара беради. Фақат улардан фойдаланишнинг ҳам қоидаси бор. Ниқобларнинг турига қараб улардан 20 дақиқадан 3 соатгача фойдаланиш мумкин.

6. Коронавирусга қарши вакцина борми?
Бугунги кунда коронавирусга қарши вакцина мавжуд эмас. Чунки бу вируснинг илм-фанга маълум бўлмаган янги тури. Ҳозирда вакицинани ишлаб чиқиш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда.

7. Вирусли касалликлар, жумладан коронавирусни антибиотиклар билан даволаш мумкинми?
Антибиотиклар вирусларга қарши курашишда самарали эмас. Улардан бактериал инфекцияларни даволашда фойдаланилади.

8. Коронавирусни даволаш курси нималардан иборат?
Коронавирусга қарши махсус тиббий препаратлар мавжуд эмас. Бироқ касалликнинг айрим белгиларини даволаш мумкин.

9. Коронавирусни юқтириб олиш ҳолатларида қандай йўл тутиш керак?
Зудлик билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1003 қисқа рақамини териш ва бу ҳақида хабар бериш, шунингдек тиббий ёрдам келгунига қадар беморни бошқалардан изоляция қилиш керак.

10. Ваҳималар қанчалик асосли?
Касаллик жиддий бўлсада, ваҳимага тушишга асос йўқ. Хотиржамликни сақланг, гигиена қоидаларига риоя қилинг ва гавжум жойларга боришни, сафарларларни, турли контактларни чеклаб туринг.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирус – 10 саволга 10 жавоб!