21:36 / 19.03.2020
4 349

«Ниқоб бор. Бепул. Дуога». Фарғонада тиббиёт ниқоблари бепул тарқатилмоқда (фото)

«Ниқоб бор. Бепул. Дуога». Фарғонада тиббиёт ниқоблари бепул тарқатилмоқда (фото)
Фото: «Дарё»
Фарғонадаги дорихоналарда тиббиёт ниқоблари аҳолига бепул тарқатилмоқда. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар берди.
Маълум бўлишича, Бувайда тумани марказида жойлашган «Қалб шифо фарм» дорихонаси раҳбари Сирожиддин Турғунов «Вирусни енгиш учун бирлашамиз!» акциясини бошлаган ва аҳолига ёрдам тариқасида бепул тиббий ниқоб тарқатмоқда.

Фото: «Дарё»
Акцияга Данғара туманидаги «Аюбхон текстиль» корхонаси ҳам қўшилган.

Фото: «Дарё»
Корхона раҳбари Дилшода Усмонованинг таъкидлашича, «Аюбхон текстиль»да асосан эркаклар учун кийим-кечак ва пайпоқ ишлаб чиқарилади. Коронавирус сабаб тиббиёт ниқобларига бўлган талаб ошгани боис, айни пайтда корхонада тиббиёт ниқоблари ҳам ишлаб чиқарилиб, дорихоналарга 500 сўмдан етказиб берилмоқда. Бундан ташқари, туман марказида махсус савдо растаси ташкил этилиб, аҳолига тиббий ниқоблар бепул тарқатилмоқда.

Фото: «Дарё»
Бағдод тумани марказида жойлашган «Конизар фарм» дорихонасида ҳам бепул тиббий ниқоблар тарқатиш бошланган. Тадбиркор Мухторжон Очилдиевнинг маълум қилишича, 16 мартдан бери ҳар куни Қўқон шаҳридан тиббий ниқоб келтириб, бепул тарқатмоқда.

Фото: «Дарё»
Аниқланишича, мазкур акция вилоятнинг Фурқат, Ўзбекистон ва Бағдод туманларида ҳам ўтказилмоқда.

Фото: «Дарё»
Эслатиб ўтамиз, республикадаги дорихоналарда тиббиёт ниқоблари тақчиллиги юзага келгач,«Ўзтўқимачиликсаноат» ассоциацияси бунга жавобан, Ўзбекистонда кунига 500 минг дона тиббий ниқоб ишлаб чиқарилаётганини, уларнинг сони 2 миллионтага етказилишини таъкидлаганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ниқоб бор. Бепул. Дуога». Фарғонада тиббиёт ниқоблари бепул тарқатилмоқда (фото)