
Таҳрирятимизга 2020 йил 20 март куни пешин вақтида, Қува туманидаги маҳалла фуқаролар йиғини фаолларидан қўнғироқ бўлди. Қўнғироқ эгалари, Қува тумани “Гўзал” маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ўринбосари ва бир нечта фаоллар эканлигини маълум қилиб, эрта тонгда Қува туман маъмурий суди ходимлари келиб, маҳалламиздаги кам таъминланган оилалар, шунингдек кўп болали, оиласида ногирони бор оилаларга қўлларидан келганича тиббиёт ниқоблари, антисептик геллар, хўжалик совунлари ва салфеткалар, пахта ёғи ва гуручлар олиб келганлигини айтишиб, ушбу олиб келинган нарсаларни Наврўз байрами арафасида ўз эгаларига топшириб қўйишлигини, ушбу тақдим қилинган нарсалар кам таъминланган оилаларга озгина бўлса ҳам ёрдам бўлса хурсанд бўлишлигини айтиб кетишганлигини айтишди.
Шундан сўнг маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари суд томонидан берилган совғаларни кам таъминланган оилаларга топширганимизда, улар давлатимиз раҳбаридан туманимизга бириктирилган раҳбарлардан ўз миннатдорчиликларини билдириб, шу кунларда кам таъминланган оилаларга озгина бўлса ҳам эътибор қилган Қува туман маъмурий судининг келгуси фаолиятига муваффақият тилашганлигини баён қилишдилар.
Биз мамлакатимизда коронавирус хавфи пайдо бўлган бир вақтда судьяларнинг ушбу амалга оширган хайрли “ишини” ёритишни жоиз деб ҳисобладик.
Қува туман Гўзал МФЙ фаоллари
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар