date
views 3 191

Баҳром Алматов: Коронавирус юқтирганлар бепуштликка учраши ҳақида маълумот йўқ (видео)

Баҳром Алматов: Коронавирус юқтирганлар бепуштликка учраши ҳақида маълумот йўқ (видео)
Фото: Видеолавҳадан скриншот
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов билан онлайн брифинг ташкил этилди. Қуйида ушбу брифингдан айрим иқтибослар ҳамда онлайн брифингнинг тўлиқ видео формати тақдим этилади.

- «Беморларнинг аҳволи қониқарли. Инфекция юқтирган баъзи беморларда соғайиш жараёни бошланди».

- «Агар коронавирусга чалинган фуқаролар тўлиқ тузалиб чиқса, касаллик қайталанмайди. Асоратлари ҳам қолмайди. Фақатгина тўлиқ тузалмасдан шифохонадан чиқариб юборилганлар қайта шифохонага мурожаат қилиши мумкин».

- «Кўрилган чоралар натижасида шу пайтгача фақатгина карантинга олинган ва касалликда гумон қилинган фуқароларда ушбу касаллик аниқланди. Яъни, касалликнинг ташқарига чиқишига йўл қўйилмаяпти. Шу орқали эпидемиологик барқарорлик таъминланмоқда».

- «Мактабларни дезинфекция қилиш мактаб раҳбарлари ва дезинфекция қилувчи ташкилотлар ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади. Болалардан ёки аҳоли вакилларидан бунинг учун ҳақ олиш нотўғри».

- «Касалликка учраганлар бепуштликка учраши ҳақида тасдиқланган маълумотлар мавжуд эмас. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари ҳам бундай хулосага келишмаган. Менимча, бунга таъсири йўқ».
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Баҳром Алматов: Коронавирус юқтирганлар бепуштликка учраши ҳақида маълумот йўқ (видео)
LiveInternet