08:00 / 21.03.2020
4 879

Фарғонада бемор коронавирус юқтирдим деб ваҳима кўтарди

Фарғонада бемор коронавирус юқтирдим деб ваҳима кўтарди
Шу йилнинг 20 март куни ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳридаги 5-оилавий поликлиникада коронавирус инфекциясига чалинган бемор аниқланибди, деган мазмундаги асоссиз ва шов-шувли хабар тарқалди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Гап шундаки, шу куни мазкур поликлиникага 2001 йилда туғилган Фарғона шаҳридаги гўзаллик салонларининг бирида фаолият кўрсатувчи ходим Х.Д. тана ҳароратининг ошиши, тамоқ оғриши шикояти билан ушбу тиббиёт муассасасига мурожаат қилган. Тиббиёт ходимлари томонидан у белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтказилган. Аммо бемор врачга ўз шикоятларини баён қила туриб, яқинда Россияда бўлиб қайтган фуқаро билан мулоқотда бўлганлигини айтиб, барчани ваҳимага солган. Бу эса кўпчилик ўртасида асоссиз миш-миш тарқалишига ҳам сабаб бўлган.

– Шундан сўнг белгиланган тартибда поликлиника маъсул ходимлари томонидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси штабига хабар берилган, – дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Одилжон Умаров. – Кўрилган тезкор тадбирлар ва эҳтиёт чоралари натижасида беморга зудлик билан маслаҳат гуруҳи юборилиб, эпидемиологик анамнези тўлиқ ўрганилиб, профилактик нуқтаи назардан юқумли касалликлар шифохонаси изоляторига ётқизилган. Коронавирусни аниқлаш учун ПЗР усулида текшириш учун суртма олинди. Шу билан бирга, унинг оила аъзолари ҳам қатъий тиббий кузатувга олинган.

Сўнгги маълумотларга қараганда, бемордан шу йилнинг 20 март куни вилоят СЭО вирусология бўлими ходимлари томонидан ПЗР усулидаги №197 сонли олинган таҳлил хулосасига кўра, унда коронавирус инфекцияси аниқланмаган.

«Шу ўринда фуқароларимиздан яна бир бор асосланмаган хабарларга, турли миш- мишларга ишонмасликларини сўраб қоламиз», дейилади ССВ хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада бемор коронавирус юқтирдим деб ваҳима кўтарди