
Фото: «Рамблер»
COVID-19 коронавирус инфекциясининг оғир шакли иситма, йўтал ва нафас қисишида намоён бўлади. «Zakon.kz» ёзишича, бу ҳақда Москвадаги 40-шаҳар клиник касалхонаси бош врачи Денис Проценко маълум қилди.
Унинг тушунтиришича, энг хавфли аломат бу — нафас қисиши бўлиб, артериядаги қонда кислород камайиб кетиши оқибатидир.
Ўпканинг жуда катта қисмини вирус қамраб олганидан кейин у асосий вазифаси — кислородни қонга узатишни бажара олмай қолади.
Проценконинг таъкидлашича, аксарият беморларда коронавирус битта парацетамол қабул қилиш билан ўтиб кетяпти. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар