10:30 / 22.03.2020
6 812

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг яна бир ҳолати қайд этилди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг яна бир ҳолати қайд этилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, ушбу инфекция аниқланган фуқаро Швейцарияда бўлиб қайтгани маълум бўлди.
Эндиликда Ўзбекистонда коронавирус беморлари сони 42 нафарни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм каналида маълум қилишича, айни вақтда вирусология илмий текшириш институтида бўлиб турган 42 нафар беморнинг 9 нафарида ўпканинг яллиғланиши, яъни пневмония ҳолати қайд қилинган. Оғир аҳволдаги беморлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда вирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни қайд этилган, Париждан учиб келган аёлга коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилганди. Кейинроқ Лондон, Истанбул ва Дубайдан келган авиарейслар йўловчиларида ҳамда улар билан алоқада бўлганларда вирус аниқланди. Швейцариядан келган рейс Ўзбекистонга вирус кириб келган бешинчи йўналиш бўлди.

Сўнгги маълумотларга кўра, бутун дунёда коронавирусга чалинганлар сони 308 мингдан ортиқни ташкил қилмоқда, 95 мингдан ортиқ киши тузалган, қурбонлар сони 13 мингдан ортиқ.
Айни вақтда вирусдан энг кўп жабр чекаётган давлатлар (Хитойдан кейинги ўринларда, вирус ўчоғи бўлган бу давлатда вирус тарқалишига деярли барҳам берилди) Италия (53578 бемор, 4825 қурбон), АҚШ (26867 бемор, 348 қурбон), Испания (25364 бемор, 1381 қурбон), Германия (22364 бемор, 84 қурбон), Эрон (20620 бемор, 1556 қурбон) ва Франция (14459 бемор) бўлиб турибди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг яна бир ҳолати қайд этилди