14:13 / 26.03.2020
2 969

Бўзсув каналини ифлослантирган шахслар жавобгарликка тортилди (фото)

Бўзсув каналини ифлослантирган шахслар жавобгарликка тортилди (фото)
Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати
Куни кеча ижтимоий тармоқларда Бўзсув канали бўйига чиқинди ташланиши билан боғлиқ видеоматериал эълон қилиниши ортидан прокуратура органлари ҳолатни ўрганишга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Унга кўра, тегишли мутахассислар жалб қилинган ҳолда ўрганиш жараёнида қуйидагилар аниқланган:
Яъниким, фуқаро У.Абдулхаков (1964 й.т.) ўзи истиқомат қиладиган Юнусобод тумани Бўзсув кўчасидаги канал қирғоғига туташган уйининг орқа томонини кенгайтириш ва боғ ташкил қилиш мақсадида ҳайдовчи Ф.Мирзалиевдан (1988 й.т.) канал қирғоқларини тўлдириб беришни сўраган.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати
Ўз навбатида Ф.Мирзалиев яна бир фуқаро Д. Худайберганов билан ўз бошқарувчидаги юк машиналарида қурилиш чиқиндиларини олиб келиб, Бўз-сув канали қирғоқларига тўкиши натижасида сув ифлосланади.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати
Ҳолат юзасидан юқорида қайд этилган фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг (Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс) 72-моддаси 1-қисми (сувларни ифлослантириш ёки булғатиш, сувтўплагич иншоотларида сувни муҳофаза қилиш режимини бузиш) ва 91-моддаси 1-қисми (саноат чиқиндиларини, маиший чиқиндиларни ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш, сақлаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, реализация қилиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш) билан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди. Натижада уларнинг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари, яъни 1.115.000 сўмдан жами 3.345.000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати
Шу билан бирга ҳуқуқбузарлик оқибати бартараф этилиб, канали қирғоғи (ҳуқуқбузарлар томонидан ташланган) чиқиндилардан тозаланди.

Пировардида, Бош прокуратура атроф-муҳит муҳофазаси, айниқса, оби-ҳаёт – сувларни ифлослантиришга қаратилган ҳаракатларни олдини олишда барча юртдошларимиз масъул эканини эслатиб, бу борада барчани огоҳликка чиқаради. Акс ҳолда, бундай хатти-ҳаракатлар жиноий жавобгарликкача бўлган ҳуқуқий чоралар қўлланишига сабаб бўлишини яна бир бор эслатади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бўзсув каналини ифлослантирган шахслар жавобгарликка тортилди (фото)